Россиядан етказиладиган
металл Ўзбекистонда
tel +7 (347) 2877263
задать вопрос в Telegram

Металлни гильотина қайчилари ёрдамида чопиш

“Металлоторг” АЖ компанияси металлни гильотина қайчилари ёрдамида кесиш ҳизматини юқори натижаларни таъминлаган ҳолда амалга оширади. 2 мм дан 10 ммгача бўлган листланган металлопрокатни кесиш ҳизматимиз турли спецификацияга эга саноат корхоналар билан ҳамкорлик қилишга имконият яратади. Бизнинг мутахассисларимиз буюртмачи талабларига асосланиб, исталган буюртмани бажаришга доим тайёр. Бунда буюртманинг қийинлиги ва катталигига қарамасдан, келишувнинг вақтида ва тезкор равишда якунлашга кафолат берамиз.

Фаолиятимизда замонавий ускуналарни қўллаймиз. Муайяан ускуна листларни зарур ўлчамли танаворларга сифатли ва тезкор кесишга имкон яратади. Гильотина қайчиларига тўғри келадиган металл листнинг қалинлиги – 2 ммдан 10 ммгача.

Металлопрокатни гильотина қайчилари ёрдамида кесиш жараёнида, танаворларнинг четларида кертиклар пайдо бўлмайди. Шунингдек, турли хил милклар, нотекис синиқлар, ўроқсимон оғишлар ва бошқа турдаги камчиликларнинг пайдо бўлиши эҳтимолини йўқотади. Айтиб ўтиш керакки, таърифланган технология материал бичишнинг юқори аниқлиги билан ажралиб туради. Шу сабабли, гильотина қайчилари билан кесиш методи турли хил саноат, ишлаб-чиқариш корхоналари, ҳамда қурилиш ташкилотлари учун танаворлар тайёрлашда ишлатилади.

Металл кесиш гильотине афзалликлари

Гильотина қайчилари металл листларини алоҳида квадратлар, ва турли ўлчамдаги тўрт бурчакларга кесишга йўл қўяди. Бундан ташқари, ностандарт ўлчамли танаворлар кесиш имконияти ҳам мавжуд. Шу билан бир қаторда қўриб чиқилаётган технология қуйидаги афзалликлари билан ажралиб туради:

  • Қолдиқларнинг минималлашиши. Металлни гильотина билан кесишда берилган ўлчамлардан оғишлар деярли бўлмайди;
  • Ишларнинг юқори тезлиги. Гильотина қайчилари исталган ўлчамли танаворларни тезкор равишда кесиш имкониятини яратади. Бундан ташқари, бу турдаги кесиш материални юқори ҳароратларгача қиздиришни талаб қилмайди. Бу тайёр маҳсулотни юклаш жараёнини жиддий равишда тезлаштиради, чунки металлнинг совушини кутиш эҳтиёжи йўқ;
  • Листларнинг деформацияланиши эҳтимолининг йўқолиши. Металлни кесилиши лист текислигига битта тикка чопиш амалга оширилишини тақозо этади. Мутахассислар металлопрокатнинг қалинлигидан келиб чиққан ҳолда қайчининг турини танлашади. Кесиш пайтида металлга бўлган босим материалнинг юзасига бир текисда тақсимланади. Бу эса максимал даражада сифатли ва текис қийқимни беради.

Айтиш кераки, гильотина маҳсус пресс билан жиҳозланган. Бу ускуна металлопрокатнинг кесиш жараёнида чўзилишининг олдини олади.

Металлопрокатни гильотина билан кесиш нархи

Металлопрокатни гильотина билан кесишнинг нархи турли омиллардан келиб чиқади. Металлопрокатнинг тури ва қалинлиги инобатга олинади. Бўлғуси танаворларнинг сони ҳамда характеристикалари ҳам ҳисобда қатнашади. Айрим ҳолларда, иш процессининг ҳусусиятига таъсир қиладиган бошқа омиллар аҳамиятга эга. Танаворларни юклаш кесиш тугаши билан амалга оширилади. Натижада, иш вақти камаяди, бу эса буюртманинг нархига таъсир қилади.