Россиядан етказиладиган
металл Ўзбекистонда
tel +7 (347) 2877263
задать вопрос в Telegram

Қалинлиги 40 ммгача бўлган листланган металлопрокатни плазмали кесиш

Танавор материалига ўзига ҳос элемент зарралар ёрдамида локал таъсир қиладиган технология – металлопрокатни плазмали кесишни амалга оширади. Танаворларга ишлов беришнинг бу технологияси ФИКнинг юқори кўрсаткичлари билан ажралиб туради. Бундан ташқари, таърифланган технология максимал аниқ ва сифатли кесим олишга имконият яратади.

Шу билан бирга, плазмали кесиш техникаси қуйидаги ҳусусиятларга эга:

  • Кесимнинг минимал кенглиги;
  • Ортиқча қиздирилиш, кесим четларида турли хил эриб қолиш ва оқишларнинг йўқлиги;
  • Кесилаётган материалнинг арзимас қисми – фақат кесим атрофида – қиздирилиши. Шунинг учун металлопрокатнинг иссиқлик деформацияси деярли йўқ.

Шу билан бирга, плазмали кесиш нисбатан арзон ва самарали кесиш методи ҳисобланади.

Металлопрокатни плазмали кесишда ускуналарнинг қўлланилиши

Плазмали кесиш пўлат листни муайян жойда ўзига ҳос элемент зарралари оқими ёрдамида кесишни назарда тутади. Ишлаш жараёнида танавор ва ускуна соплоси орасида қисилган электр ёйи юзага келади. Соплонинг резервуарида намликни яхши шимиб оладиган махсус материал жойлашган. Айтилган материал суюқликни бевосита қиздирувчи элементга етказилишини таъминлайди. Шунинг учун плазмотрон ичида манфий заряд пайдо бўлади. Шу билан бирга, кесилаётган материал мусбат зарядли анод вазифасини бажаради.

Ускуна соплосидан дарҳол ионланадиган газ берилади. Шу газсимон модданинг зарядланган зарралари металлни кесувчи плазма оқимига айланади. Зарралар оқимининг ҳарорати 5 000-30 000 градусни ташкил этади.

Металлопрокат электр ёйи тарқатадиган иссиқлик таъсирида эрийди. Бу жараёнда газнинг ҳар хил турлари ишлатилиши мумкин:

  • Актив газсимон моддалар;
  • Ноактив газсимон субстанциялар.

Қора металлопрокатга ишлов беришди актив газсимон моддалар ишлатилади. Уларнинг сарасига кислород киради.

Технологиянинг афзалликлари

Плазмали кесиш ишловнинг юқори аниқлиги кўзда тутади. Плазманинг таъсири натижасида кесимнинг четлари деформация, турли оқим ва бошқа нуқсонларсиз бўлади. Бундан ташқари, бу технология қуйидаги афзалликлари билан ажралиб туради:

  • Кесиш сифати танавор юзасида краска, мослама ёки занг борлигига боғлиқ эмас;
  • Кесилаётган металлопрокатни олдиндан қиздириш зарурати йўқ;
  • Кесиш жараёнида кесим қалинлиги максимал даражада ингичка бўлади;
  • Технология исталган шаклдаги деталь яратиш имкониятини беради;
  • Кесилаётган детальларда иссиқлик деформациялари юзага келмайди, чунки юқори ҳарорат кесилаётган материалнинг 1-2 ммдан ичкари қисмига ўтмайди;
  • Плазмали кесиш анча қалин металл листларини бурчак остида кесиш имкониятини беради;
  • Кесим зонасидаги металл плазмали кесишда жуда тез совийди, бу эса буюртмаларни бажариш муддатларини қисқартиради. Бундан ташқари металлни бевосита кесишдан кейин пайвандлаш мумкин.

Шу билан бирга кўриб чиқилаётган техология юқори экологик хавфсизлиги билан ажралиб туради. Уни қўллаш жараёнида атмосферага минимал даражада зарарли моддалар чиқарилади.