Россиядан етказиладиган
металл Ўзбекистонда
tel +7 (347) 2877263
задать вопрос в Telegram

Металлни ипарра станоги ёрдамида кесиш

“Металлоторг” АЖ компанияси металлопрокатни замонавий ипарра станоги ёрдамида кесиш ҳизматларини таклиф этади. Бу станоклар анча юқори қувват билан характерланади, бу эса буюртмачиларга тез ва сифатли натижа тақдим этишга имконият яратади. Металлни кесиш юқори малакали мутахассислар томонидан амалга оширилади, шунинг учун тайёр маҳсулот ҳар қандай нуқсонлардан истисно бўлади. Шу билан бирга мавжуд технологик нормаларга тўлиқ риоя қиламиз ва мижозларга энг маъқул нархлар таклиф қиламиз.

Кесиш жараёнининг ҳусусиятлари

Ипарра станоги ишончли ва мустаҳкам тасмали арра билан жиҳозланган, ихтисослаштирилган конструкция билан ифодаланади. Ушбу арра тишли ёпиқ тасма кўринишида бўлади. Бу қурилма иккита ғалтакда мустаҳкамланган. Металлопрокатни кесиш жараёнида станок кесиш элементи ҳаракатини тенг тақсимлайди. Шунинг учун кесим максимал даражада текис ва ингичка бўлади. Шунингдек, танаворларни кесиш 60 даражали бурчак остида ҳам, станок юзасига перпендикуляр бурчак остида ҳам амалга оширилиши мумкин.

Ипарра ёрдамида қора металлопрокатнинг ҳар хил турларини, юқори қотишмали ва зангламайдиган пўлатни кесамиз. Юқори малакали мутахассисларимиз турли хил механизм ва агрегатлар тайёрлашда; машиналарга конструкция детальларини; бошқа муайян буюмларни ишлаб чиқаришда ишлатиладиган танаворларни тезкор равишда кесиб беришади. Металлни кесиш жараёнида махсус совутиб мойлайдиган субстанция ишлатилади. Бу суюқлик муҳити аррани қизиб кетиш ва бузилишдан ҳимоялайди. Кесиш юзасидан чанг ва қириндиларни тозалаш учун маҳсус чўткалар ишлатилади. Шунинг учун кесимнинг сифати ва текислиги ошади.

Бурчак, қувур прокат, швеллерларни кесиш кучайтирилган тишли арралар билан амалга оширилади. Бу танавор кесишда кесиш юзасининг вибрациясини камайтиради.

Қалин металлни кесиш йирик тишли арралар билан амалга оширилади.

Металлопрокатни ипарра станокларида кесишнинг афзалликлари

“Металлоторг” АЖ доим ўз товар ва ҳизматлари сифатига жавоб беради. Металлопрокатни ипаррада кесиш жараёни қуйидаги афзалликларга эга:

  • Анча юқори ишлаш тезлиги ва ускуна унумдорлигининг юқори кўрсаткичлари;
  • Танаворларни кесишнинг юқори аниқлиги (0,1-1,5 мм). Вертикал оғиш 0,05 мм кўрсаткичидан ошмайди;
  • Кесимнинг оптимал сифати, ҳамда кесимнинг минимал кенглиги (1,5 ммдан ошмайди) ҳисобига металл ҳаражатини камайтириш имконияти;
  • 60 градусгача бўлган бурчак остида юқори даражали кесишни амалга ошириш имконияти.

Ипарра станоклари исталган турдаги металл танаворларини кесишда қўлланилиши мумкин. Бу ускунада сортли металлопрокат, турли диаметрли трубалар, туташ танаворларни кесиш мумкин.