Россиядан етказиладиган
металл Ўзбекистонда
tel +7 (347) 2877263
задать вопрос в Telegram

Металлни газ билан кесиш

“Металлоторг” АЖ компанияси металлни газ билан кесиш ҳизматларини амалга оширади, ва ўз буюртмачиларига бу турдаги ҳизматларни яхши нархда таклиф қилади. Бу турдаги ҳизмат қора металлопрокатни ташиш учун қулай ўлчамда кесиш учун актуал ҳисобланади. Бундан ташқари, газ билан кесиш муҳандислик ҳамда архитектура металл иншоотларида, пўлатдан турли хил махсулот тайёрлашда, ҳамда машинасозлида, кемасозликда ва замонавий саноатнинг бошқа турларида қўлланилади.

Газ билан кесиш – турли хил газ муҳитлари (кислород, пропан, бошқа) ишлатиладиган технологик метод. Қуйидаги компонентлардан тузилган специфик жиҳозлар қўлланилади:

  • Кислород берилиши ва ёнишини таъминлайдиган горелка;
  • Муайян газ билан тўлдирилган баллонлар;
  • Иш муҳити транспортировкасида ишлатиладиган шланглар ва махсус мундштук.

Баллонларнинг газсимон субстанция берилиб туриш жараёнини бошқаришни амалга оширувчи редукторлари бор. Металлопрокатнинг ишлов жараёнида кислород билан пропан махсус камерада аралашади. Жараён давомида ҳарорат кескин ошади.

Пропан таъсирида металлопрокат танавори ўта баланд ҳароратгача (1000-1200 градус) қиздирилади. Шундан сўнг ишлов берилаётган материал юзасида ёнадиган кислород берилади. Айнан ёнган кислород оқими металл кесилишини таъминлайди.

Кесиш зонасида ўзига ҳос бирикмалар – оксидлар юзага келади. Бунда, темирнинг оксидланиши фақат кесим жойида юзага келади. Танавор структурасининг қолган қисми кимёвий ўзгаришга дуч келмайди. Бундай натижага келиш учун кислород ишлов берилаётган зонага бетиним равишда берилиб туриши керак.

Газли кесиш паст углеродлик ва ўртача углеродлик пўлат турлари билан ишлашда актуал ҳисобланади. Шу пайтнинг ўзида, бундай ишловнинг сифати металлопрокатнинг тури ва танаворнинг қалинлига боғлиқ. Агар қалин материал (40 ва ундан кўп сантиметр) кесилаётган бўлса, олов узунлигини катталаштириш керак. Бу газ беришни кўпайтириш орқали эришилади.

Шу билан бирга, кесишнинг сифатига муайян ишлов бериш тезлиги таъсир қилади. Оловнинг секин таъсири металлни кесиш зонасида четларини эришига олиб келади. Олов таъсирининг юқори тезлиги эса очиқ тешикли кесим бермайди. Биз ҳар доим иш олиб боришга оптимал шароитларни танлаймиз, бу эса фақат сифатли натижа олишимизга имконият яратади.

Металлни газ билан кесишнинг актуаллиги

Бизнинг компания қалинлиги 2 ммдан ошиқ бўлган металлопрокатнинг ҳар хил турларини кесишни амалга оширади. Шу билан бирга биз металл бурчак, швеллер, квадрат, олтибурчакларни; юмалоқ кесимли ҳамда профиль трубаларни; тасма ва арматураларни муносиб ишловини амалга оширамиз.

Айтиб ўтиш керакки, таърифланган технология осонлиги ва қулайлиги билан характерланади. Бундан ташқари, газ билан кесиш танаворларни тезда кесиб, юклаш ва буюртмачига жўнатишда ушланишлар эҳтимолини йўқотади.

Металлопрокатни газ билан кесишнинг нархи турли омилларга боғлиқ. Одатда, ҳар бир буюртманинг нархи унинг ҳусусияти ва ҳосиятларини инобатга олиб, индивидуал тарзда шаклланади.