Россиядан етказиладиган
металл Ўзбекистонда
tel +7 (347) 2877263
задать вопрос в Telegram

Россиядан металлни етказиб бериш

Бизнинг корхона кенг ассориментдаги қора металлопрокатни ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланади, ва маҳсулотни Ўзбекистонга етказиб бериш ҳизматини таклиф қилади.

Катта ва кичик корхоналар билан ишлар эканмиз, таклиф қилаётган маҳсулотимизнинг юқори сифатини кафолатлаймиз. Бизнинг металл мавжуд бўлган барча стандартлар талабларига жавоб беради ва замонавий саноатнинг барча йўналишларида эркин қўлланилиши мумкин.

Ҳамкорлик шартлари

Фаолиятимизни амалга оширар эканмиз, целевой клиент билан узоқ ҳамда самарали ҳамкорлик учун қулай шарт-шароитлар таклиф қиламиз. Маҳсулотимизнинг кенг ассортименти катта ташкилотлар билан ҳам, якка тартибдаги тадбиркорлар билан ҳам ҳамкорлик қилишга имкон беради. Шу билан бирга биз керакли маҳсулот омборда доим мавжудлигига кафолат берамиз. Бу зарур маҳсулотни узоқ кутиш ёки шартнома шартларининг бузилиши эҳтимолини йўқотади. 

Таъкидлаш жоизки, металлопрокатнинг асосий кисми FCA шартлари асосида етказилади. Бунда ҳаридор керакли транспорт олиш учун мустақил равишда юк ташувчи корхона билан шартнома тузади. Бундан ташқари, ҳаридор юк ташиш учун ўз автомобилларидан фойдаланиши мумкин.

Шу билан бирга биз темир йўл вагонлари ёрдамида тез ва хавфсиз етказиб беришни таклиф этамиз. Бундай етказиб бериш анча катта масофаларга амалга оширилади ва экспорт шаклида бўлади. Бундай буюртмалар турли буюртмачилардан келиб тушади:

  • Божхона иттифоқи давлатлари ҳудудида жойлашган завод ва корхоналар;
  • Божхона иттифоқи таркибига кирмайдиган давлатларда рўйхатга олинган ташкилотлар.

Иккинчи ҳолатда кўрсатилган буюрма нархи ва шартлари буюртмачи омборигача транзит йўналиши инобати билан белгиланади.

Шартнома расман тузилиб, тўлов амалга оширилгандан кейин маҳсулот қисқа вақт ичида жўнатилади. Металлопрокат учун тўлов Россия ҳудудида амалга оширилади. Буюртмачи билан ҳамкорлик шартномада кўрсатилган шартлар асосида юритилади.

Металлопрокатни Россиядан буюртма қилиш афзалликлари

Қора металлопрокат ишлаб чиқариш ҳамда сотиш билан шуғулланиб, “Металлоторг” АЖ буюртмачиларига қуйидаги афзалликларни таклиф қилади:

  • Маҳсулотнинг арзон нархи. Металлнинг арзонлигининг сабаби – буюртмачи металл ишлаб чиқарувчи билан тўғридан-тўғри ишлайди. Ундан ташқари маҳсулот ишлаб чиқаришда биз миллий ҳом ашёдан фойдаланамиз. Бу тайёр маҳсулот таннархини бир неча марта арзонлаштиради, ва унинг аъло сифатини кафолатлайди;
  • Қора металлопрокатнинг исталган турини исталган вақтда сотиб олиш имконияти. Биз истеъмолчиларга маҳсулотнинг кенг ассортиментини таклиф қиламиз. Шу билан бир қаторда омборларимизда керакли металл доим мавжуд;
  • Ишончли ва хавфсиз. Соҳада кўпдан бери фаолият юритиб, унинг ҳосиятларини ўрганиб чиққанмиз. Шу билан бирга, ўз мажбуриятларимизга максимал жавобгарлик билан ёндашамиз, ва буюртмачиларимизнинг ишончини оқлаймиз;

Бизнинг активимизда 40 металл базаси мавжуд, бу эса энг катта буюртмачилар билан ҳам ҳамкорлик қилиш имконини беради. Бундан ташқари, бир вақтнинг ўзида бир нечта буюртмачилар билан, уларнинг буюртмаларини кутишга мажбурламай ишлай оламиз.