Россиядан етказиладиган
металл Ўзбекистонда
tel +7 (347) 2877263
задать вопрос в Telegram

Арматура ва чивиқ пўлатни бухтадан хивичларга ёзиш

“Металлоторг” АЖ компанияси арматура ва чивиқ пўлатни бухтадан хивичларга ёзиш ҳизматларини таклиф этади. Бунда металлопрокатнинг маълум ўлчовдаги тўғри чизиқли бўлаклари ҳосил бўлади. Буюртмачининг талабларидан келиб чиққан ҳолда бу бўлакларнинг узунлиги 6 метрдан 11,7 метргача бўлиши мумкин. Ёзилаётган хивичнинг диаметри 6,0-12,0 мм бўлади.

Агар буюртма бошқа шаҳардаги базага тушса, керакли маҳсулотни бошқа филиаллардан тезкор равишда етказиб берамиз.

Арматура ва симни ёзиш базаларимизда махсус ускуналарда амалга оширилади. Ушбу ёзиш станоклар юқори аниқлик ва сифатли натижани таъминлайди. Ҳар бир партиядаги барча хивичлар буюртмачининг талабларига тўлиқ жавоб берадиган бир хил ўлчамларга эга. Шу билан бирга маҳсулотда ўқ ўралиши ва бошқа механик нуқсон мавжуд эмас. Шунинг учун тайёр маҳсулот оптимал мустаҳкамлик ҳусусиятларига эга.

Ускуна қуйидаги компонентлардан иборат:

  • Бухтани ишончли мустаҳкамлашни таъминлайдиган қурилма;
  • Хивичларни кесиш ва тузатишга жавоб берувчи модуль;
  • Компьютер билан жиҳозланган бошқариш блоки. Ушбу блок материални ёзиш, кесиш ва тўғирлаш учун керакли параметрларни ўрнатиш имкониятини яратади;
  • Таёрланган хивичлар учун тарнов ва тайёр маҳсулотни пакетлаш учун жиҳозланган қабул бўлими.

Арматурани текислаш ускунаси икки текисликда қотирилган ролик жуфтликларини ўз ичига олади. Металлопрокатни узатиш тезлиги электр узатмаси ёрдамида амалга оширилади. Шунингдек, сифатли ускуна конструкциясида кесилаётган материални тозалайдиган махсус механизм мавжуд бўлади.

Арматура билан ишлайдиган ҳар бир станок электр двигатель билан жиҳозланган бўлади. Моторларнинг биттаси барабаннинг тўғри ишлашига жавоб беради. Иккинчи мотор эса узатувчи механизмнинг ишлашини таъминлайди.

Ҳамкорлик шартлари

Айтиб ўтиш керакки, ёзилган арматура ва пўлат симни ташиш осонроқ. Тайёр хивичлар камроқ жой эгаллайди, бу эса ташиш учун компакт тара ишлатиш имконини беради. Арматура ва симни ёйиш ҳизматларини таклиф этарканмиз, мижозларга қуйидаги ҳамкорлик шартларини таклиф қиламиз:

  • Металлопрокатни ёйиш ва кесиш олдиндан тўлов асосида амалга оширилади;
  • Мижоз материални кесишнинг схемаси ва ўлчамларини олдиндан тақдим этиши керак;
  • Буюртма бажариш муддатлари индивидуал тарзда аниқланади. Ишларнинг нархи буюртма ҳажмига боғлиқ.

Бизнинг компания мижозларга иш натижасининг оптимал сифатини кафолатлайди. Юқори малакали мутахассисларимиз томонидан тайёрланган маҳсулот бинолар, турли хил мухандислик ва архитектура иншоотларини кўтаришда кенг қўлланилади. Бундан ташқари, металл хивичлар турли металл конструкциялари, темир-бетон буюмлари, девор ва тўсимлар қуриш учун арматураланган плиталар яратишда ишлатилади. Шунингдек, бизнинг металлопрокат девор, кўприк ва йўл қурилишида фойдаланилади. Металл сим сетка ва шунга ўхшаш маҳсулот яратишда ишлатилади.